Спорт | 21:36 / 27.06.2016
4292
1 дақиқада ўқилади
Широков: Мамаев билан муштлашганимиз ҳақидаги хабар — бизнинг журналистлар тўқиган яна бир сафсата
Россия терма жамоаси яримҳимоячиси Роман Широков Европа чемпионати вақтида ўзи ва терма жамоадаги сафдоши Павел Мамаев билан муштлашгани ҳақида тарқалган хабарни инкор этди.
Бундан олдинроқ бир қатор нашрларда Мамаевнинг қоши тренажёрдаги машқлар вақтида олинган жароҳат эмаслиги, уни Словакияга қарши ўйиндан кейин терма жамоа бош мураббийи Леонид Слуцкийни ҳақорат қилгани учун Роман Широков ургани тўғрисида хабарлар тарқалганди.
«Бу бизнинг спорт журналистлари тўқиган навбатдаги сафсата. Павел Константинович менинг дўстим – бу биринчидан. Иккинчидан, у билан бир жойданмиз. У билан ҳамиша бир-биримизни қўллаб-қувватлаб келганмиз», — дея Широковдан иқтибос келтиради «Р-Спорт».