Жаҳон | 07:34 / 27.06.2016
4168
1 дақиқада ўқилади

Шотландия поезд-аттракцион издан чиқиши оқибатида одамлар жабрланди

Шотландиядаги Мотеруэлл шаҳрида M&D's аттракционлар боғида нохуш воқеа юз берди. "Цунами" деб номланган поезд-аттракционда авария юз берган. Поезд вагончаларидан бири рельс билан илашишни йўқотиб, 10 метрлик баландликдан ерга қулаб тушган. Воқеа оқибатида 9 бола ва 2 нафар катта ёшли одам жароҳат олган. Уларнинг барчаси турли жароҳатлар билан шифохоналарга етказилганлар.

Айни вақтда боғ ёпиб қўйилган. У ерда терговчилар воқеа сабабларини ўрнатиш бўйича иш олиб бормоқдалар.