Фан-техника | 19:23 / 27.06.2016
6126
1 дақиқада ўқилади

Wi-Fi, GPS, Bluetooth, 3G/4G LTE ва WiGig учун ягона антенна 

Британиянинг технологик стартапи Smart Antenna Technology томонидан ишлаб чиқилган ноутбуклар антеннаси Wi-Fi, GPS, Bluetooth, 3G/4G LTE ва WiGig (60 ГГц) каби симсиз уланиш стандартларини қўллаб-қувватлайди. Шундай қилиб, Бирмингем Университети олимлари ишлаб чиққан антенна, 5та турли хил вазифани бажарувчи антенналарни биттасига алмаштириш имконини беради. 

Бу эса, ўз навбатида ноутбукдаги тор ҳудуд муаммосини бирмунча ижобий ҳал этади. 

Эндиликда, Multi-Input-Multi-Output («кўпсонли кириш ва кўпсонли чиқиш») антеннаси юклаш тезлигини ошириш баробарида батарея қуввати муддатини узайтириш имконини ҳам беради. 

Бундан ташқари, ягона деталь бўлган янги антенна ҳажм ва харажатларни ҳам қисқартиради. 

Айни вақтда, Smart Antenna Technology стартапи Sony билан компаниянинг Технологик марказида ушбу антеннани ишлаб чиқариш борасида музокаралар олиб бормоқда.