Жамият | 14:26 / 27.06.2016
20592
1 дақиқада ўқилади

Жануби-Шарқий Осиёда сузувчи қирқоёқ топилди

Олимлар, жануби-шарқий Осиё ўрмонларида кўпоёқли ҳашаротларнинг янги турига дуч келишди. У қуруқликда эмас, сувда яшайди. Янги тур тадқиқотига оид ҳисобот ZooKeys журналида чоп этилган. Бу жониворни Лондон табиат тарихи музейи Жорж Беккалон 2001 йили Тайландга қилган сафари чоғида аниқлаган. 

У, тоғ дарасидан тушаётганда, ундан қочиш мақсадида қуруқлик томон эмас, балки ўзини сувга отган қирқоёққа кўзи тушган. Сўнгра, биолог жониворни ушлаб, ўзи билан Лондонга олиб борган. Бироқ, унинг ҳамкасблари сувда яшайдиган қирқоёқ эканига ишонишмаган, чунки кўпоёқли жониворларнинг фанга маълум барча тури қуруқликда яшайди. 

Унинг ДНК таҳлиллари, ҳашаротнинг янги тури эканини исботлаган. Scolopendra cataracta номини олган жонивор ҳам турдошлари каби заҳарли ҳисобланади. У чақса, қаттиқ оғриқни келтириб чиқаради. 

 

фото:Warut siriwut


 

Мавзуга оид