Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиланд туристлар учун барча коронавирус чекловларини бекор қилади
1 октябрдан бошлаб сайёҳларнинг Таиландга киришда эмланганлик тўғрисида сертификат ёки манфий тест тақдим этишларига ҳожат қолмайди.
Таиланд ҳукумати туристлар учун мамлакатга киришга жорий этилган барча коронавирус чекловларини олиб ташлашга қарор қилди. Бу ҳақда Bangkok Post газетаси мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Анутин Чарнвиракулга таяниб хабар берди.
Чарнвиракулнинг сўзларига кўра, 1 октябрдан бошлаб сайёҳларнинг Таиландга киришда эмланганлик тўғрисида сертификат ёки манфий тест тақдим этишларига ҳожат қолмайди.
Бундан ташқари, 1 октябрдан бошлаб COVID-19нинг енгил симптомлари билан оғриганлар ўзини ўзи изоляция қилиш режимига амал қилишлари шарт бўлмайди. Аммо уларга беш кун давомида ниқоб тақиш, ижтимоий масофага риоя қилиш тавсия этилади.
Маълумот берилишича, Таиландга кириш учун сайёҳлар коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатни тақдим этиши ёки парвоздан олдин ва Таиландга учиб келганидан сўнг коронавирусга манфий тест топшириши лозим эди.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023