Фан-техника | 12:39 / 28.06.2016
4864
1 дақиқада ўқилади

Америкалик аёл Windows 10 туфайли Microsoft компаниясидан 10 минг доллар ундириб олди

Калифорниялик аёл Windows 10'нинг автоматик янгиланиши муваффақиятсиз бўлгани учун Microsoft компаниясидан 10 минг доллар ундириб олди. Бу ҳақида The Inquirer нашри хабар беради.

Тери Голдшейн автоматик режимдаги операцион тизим янгиланишни юклай бошлаган, бироқ у ўрнатилаётган вақтда носозлик кузатилганини исботлаб берди. Шундан сўнг, унинг Windows 7 ўрнатилган компьютери чидаб бўлмас даражада секин ишлай бошлаган.  

Аёл суд орқали компаниядан йўқотилган иш ҳақи ва янги компьютер нархи учун товон тўлашини талаб қилган. 

Microsoft бу каби айбловларни рад этмоқда, бироқ суд томонидан белгиланган миқдордаги товон пулини тўлайди.