Спорт | 17:49 / 28.06.2016
5794
1 дақиқада ўқилади

Аргентина футбол ассоциацияси бош мураббий масаласида қарор қабул қилди

Херардо Мартино Аргентина терма жамоасини бошқаришда давом этади. Бу ҳақда Аргентина футбол ассоциацияси расмий сайтида хабар берилган.

Бундан олдинроқ бир қатор нашрларда мутахассис Америка Кубоги финалидаги мағлубиятдан кейин ўз лавозимини тарк этиши ҳақида хабарлар берилганди.

Ассоциация сайтининг маълум қилишича, у терма жамоани Рио-де-Жанейродаги ёзги олимпиадага тайёрлайди.

Мартино 2014 йилдан буён Аргентина терма жамоаси бош мураббийи ҳисобланади. Унинг раҳбарлигида жамоа икки марта Америка Кубоги турнири финалига чиқди, лекин икки сафар ҳам мағлубиятга учради.

АҚШда ўтказилган Америка Кубоги финалида Чилига пенальтилар сериясида мағлуб бўлингач, терма жамоа етакчиси Лионель Месси терма жамоадаги фаолиятини якунлаши ҳақида маълум қилганди.

Манба: Tribuna.uz