Фан-техника | 00:21 / 28.06.2016
11715
2 дақиқада ўқилади

Ғарблик мутахассислар Telegram’дан фойдаланмасликка чақиришмоқда

Хавфсизлик соҳасидаги нуфузли ғарблик мутахассислар Telegram мессенжерини мулоқотнинг хавфсиз туридан анчагина йироқ деб ҳисоблашмоқда. Бу ҳақда Gizmodo хабар бермоқда

Мутахассислардан бири – Фуқаролар эркинликлари Америка иттифоқи бош технологи Кристофер Согоян Telegram WhatsApp’дан фарқли ўлароқ, хабарларни сўзсиз шифрламаслигини ва буни фақатгина махфий чатларда амалга оширишини айтди. Мутахассис мессенжернинг муқобиллари орасида энг ҳимоялангани деб аталиши уни яратган дастурчиларнинг сўзсиз шифрлаш зарурлигини инкор қилишига халақит бермаслигига ҳайрон эканлигини айтган.

Мутахассис Алан Вудворд эса мессенжер хавфсизлиги бўйича ҳанузгача шубҳа уйғотувчи Mtproto шифрлаш баённомасини қўллашини қўшимча қилди. Жонс Хопкинс университетидаги криптография профессори Мэтью Грин Telegram шифрлаш баённомаси шунчаки "уйдирма" эканини, чунки унинг алгоритми номаълум, криптографлар эса одатда уни ошкор қилишмайди.

Барча сўралган мутахассилар хавфсизлик учун бошқа мессенжердан фойдаланиш маъқулроқ деган фикрни билдиришган.