Спорт | 02:28 / 28.06.2016
4685
1 дақиқада ўқилади

Исландияга мағлубиятдан кейин Ҳожсон Англия терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфо берди

Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Ҳожсон ўз постини тарк этди.

Мутахассис терма жамоа Евро-2016 турнирини тарк этганидан кейин шу қарорга келган. Бироз олдинроқ инглизлар турнирнинг нимчорак финалида Исландияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ҳозирча Ҳожсоннинг ўрнини ким эгаллаши маълум эмас. У билан бирга ёрдамчи мураббийлар Гари Невилл ва Рай Лэвингтон ҳам жамоани тарк этган.

Қайд этиш керакки, Ҳожсон турнирга ташриф буюрган 24 терма жамоа бош мураббийлари орасида энг кўп маош олувчи мураббий эди. Унинг йиллик маоши миқдори 4,6 млн доллар эди.