Спорт | 16:26 / 28.06.2016
4377
1 дақиқада ўқилади

«Ливерпуль» Манени ўз сафига қўшиб олди

«Саутҳемптон» футболчиси Садьо Мане фаолиятини «Ливерпуль»да давом эттиради.

24 ёшли сенегаллик футболчи «Ливерпуль» билан узоқ муддатли шартномага имзо чеккан.

Жамоалар келишувнинг молиявий жиҳатларини ошкор этишмаган. «Саутҳемптон» томони Маненинг трансфери жамоа тарихидаги рекорд даражадаги трансферга айланганини билдирган.

Бундан олдинроқ нашрларда ушбу футболчи учун мерсисайдликлар 34,5 миллион фунт тўлаши, бу миқдор бонуслар ҳисобига 38,5 миллион фунтга етиши айтилганди.

Мане «Саутҳемптон»да 2 мавсум ўйнади. Бунгача у «Ред Булл Зальцбург» ва «Метц» каби жамоаларда тўп сурганди.