Песков: Эрдўғаннинг мактубида чиндан ҳам "узр" сўзи бор эди
Россия президенти матбуот хизмати раҳбари Дмитрий Песковнинг ишонтириб айтишича, Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Владимир Путинга 27 июнь куни йўллаган мактубида чиндан ҳам афсусни ифодаловчи сўзи ишлатилган. Бу ҳақда у журналистларга маълум қилди.
Песков 27 июнь куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россиянинг уриб туширилган Су-24 самолёти учувчисининг ўлими муносабати билан Владимир Путинга мактуб йўллаб, бу воқеа учун афсусини билдириб узр сўрагани ҳақида айтганди. У мактубда туркияликлар етакчиси Туркия Россия билан муносабатлари бутунлай барбод бўлишини истамаслиги, Москва Анқаранинг стратегик ҳамкори экани келтирилганини иддао қилди.
"Мактубнинг туркча матнида афсусни ифодаловчи ва бошқа шунга ўхшаш сўзлар бор", деди Песков.
"Мактубда файласуфларча нозиктаъблик йўқ. Мен мутахассисман. Айнан туркшуносман. Сайтга жойланган мактуб матнини яна бир кўриб чиқишга таклиф қиламан. Бу мактуб турк тилидагидан айнан таржима қилинган", дея таъкидлади у.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 24 ноябрида Сурия ҳудудида Россия Ҳарбий-коинот кучларининг Су-24 русумли бомбардимончи самолёти туркияликлар томонидан уриб туширилганди. Туркия томони бу самолёт ўз ҳаво ҳудудини кесиб ўтганини иддао этди. Россия эса самолёт фақат Сурия ҳудудида бўлганини таъкидлади.
Путин ушбу воқеани "ортдан берилган зарба" деб атаган ва Туркияга қарши кенг кўламли иқтисодий санкциялар киритган эди.
Шундан сўнг икки давлат ўртасидаги муносабатлар кескин совуқлашди.
Мавзуга оид
09:51 / 15.10.2019
Трамп Эрдўғанга қўнғироқ қилиб, Сурияда ўт очишни тўхтатишни талаб қилди
00:34 / 27.09.2019
Миср Эрдўғаннинг Мурсий ҳақидаги сўзлари учун Туркияга норозилик билдирди
22:00 / 24.09.2019
Эрдўған БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилишга чақирди
19:04 / 21.09.2019