Жаҳон | 08:04 / 28.06.2016
3910
2 дақиқада ўқилади

S&P ва Fitch рейтинг агентликлари Буюк Британиянинг рейтингини пасайтиришди

Standard&Poor's (S&P) ва Fitch халқаро рейтинг агентликлари Буюк Британиянинг миллий ва хорижий валютадаги узоқ муддатли кредит рейтингини пасайтирдилар. Бу ҳақда агентликлар матбуот-бёнотида айтилган.

S&P Буюк Британиянинг бу рейтингини энг юқори "ААА" кўрсаткичидан салбий прогнозли "АА" кўрсаткичига ўзгартирди.

Fitch, ўз навбатида, рейтингларни "АА+" дан салбий прогнозли "АА"гача пасайтирди.

"Рейтингнинг пасайтирилиши Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқадиган бўлса, бу мамлакат иқтисодиётига умумий ҳолда ҳамда мамлакатнинг ЯИМ ўсиши ва бюджет балансига салбий таъсир қилиши мумкинлиги ҳақидаги фикримизни акс эттиради", деб айтмоқдалар S&P таҳлилчилари.

Рейтинг бўйича салбий прогноз мамлакатнинг иқтисодий хатарлари ҳамда Буюк Британия миллий валютаси – фунт стерлингнинг захира валютаси сифатидаги ролини намойиш қилади.

Fitch таҳлилчилари фикрича, референдум атрофидаги мавҳумлик мамлакатнинг ЯИМ ўсишининг қисқа муддатли истиқболда секинлашишига олиб келиши мумкин. Fitch Британия ЯИМ ўсишини 2016 йилда аввалги 1,9 фоиздан 1,6 фоизгача, 2017-2018 йилларда эса 2 фоиздан 0,9 фоизгача пасайтирди.