Жамият | 20:45 / 28.06.2016
5159
1 дақиқада ўқилади

Техасда икки юк поезди тўқнашиб кетди

АҚШнинг Техас штати ҳудудида, Пэнҳэндл шаҳридан узоқ бўлмаган жойда икки юк поезди тўқнашиб кетди. Бу ҳақда гувоҳларнинг маълумотига асосланиб,  Breaking 911 хабар тарқатди.

Ушбу тўқнашув натижасида ёнғин келиб чиққан. Айни вақтда воқеа жойига қутқарув хизматлари ходимлари етиб келишган.

Бу поездларнинг иккиси ҳам BNSF компаниясига тегишли экани аниқланган.

Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.