Спорт | 19:01 / 29.06.2016
6732
1 дақиқада ўқилади
Азмун футболдан 2 йилга четлатилиши мумкин
Трансфер ҳуқуқи Қозоннинг «Рубин» клубига тегишли бўлган Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Сардор Азмун ФИФА томонидан жазоланиши мумкин.
Гап шундаки, Азмун ўтган йил «Ростов»га «Рубин»нинг розилигисиз бориб қўшилган ва у ерда бутун мавсумни ижарада ўтказган эди. Шу сабаб «Рубин» ўзини қониқтирмайдиган шартларга ҳам кўнишга рози бўлган.
Бугун футболчи «Рубин»дан кетишини маълум қилди. Бу ҳолат эса клубдагиларнинг жаҳлини чиқарган. Чунки унинг 2017 йилгача мўлжалланган шартномаси бор. Бу борада клуб ҳуқуқшунослари иш бошлашган ва аллақачон ФИФАга ариза тайёрлашган. Агар ташкилот арзномани асосли деб топса, Эрон терма жамоасининг асосий ҳужумчиси икки йилгача футболдан четлатилиши мумкин.
Манба: Tribuna.uz