Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Суриянинг Мазоя шаҳрига очарчилик қайтишидан огоҳлантирмоқда
БМТ, Суриянинг Мазоя шаҳрига яқин орада гуманитар ёрдамлар ва озиқ-овқат етказилмаса, аҳоли пункти очарчилик гирдобига қайтиши мумкин, дея бонг урмоқда. Бу ҳақда, БМТ бош котибининг доимий вакили Фархан Хақ маълум қилган.
"БМТ ва унинг ҳамкорлари, Суриянинг Забаданий, Фуа, Мазоя ва Кефрая шаҳарларидаги 62 минг кишига очлик тахдид солмаслиги учун мазкур ҳудудларга зудлик билан озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа маҳсулотларни етказиш лозим", — деган Ҳақ.
БМТнинг ушбу шаҳарларга сўнгги инсонпарварлик ёрдамлари апрель ойи охирида келтирилган эди.
"Ёрдамни ортга суриш, шу йил бошида Мазоя шаҳрида юз берган очарчиликни такрорланишига сабаб бўлиши мумкин. Ўшанда, бир неча киши очлик қурбони бўлган эди", — деб баёнот берган БМТ доимий вакили.
Айни чоғда, БМТ 28 июнь куни Ҳалабнинг Шайх Мақсуд туманида истиқомат қилувчи 27 минг киши учун гуманитар карвон юборган.
Фото:© AP Photo
Мавзуга оид
09:45 / 08.04.2026
Россия ва Хитой Ҳўрмуз бўғози бўйича БМТ резолюциясини тўсди
09:45 / 31.03.2026
Германия канцлери суриялик қочқинларни уйига қайтишга чақирди
22:12 / 17.03.2026
БМТ Эрондаги уруш туфайли дунёда рекорд даражадаги очарчилик ҳақида огоҳлантирди
13:27 / 14.03.2026