Жамият | 23:59 / 29.06.2016
28503
1 дақиқада ўқилади

"Дунёдаги энг семиз" бола парҳезга ўтди

"Дунёдаги энг семиз" болани  фавқулодда парҳезга ўтказишди, деб хабар беради The Telegraph. Индонезиялик 10 ёшли Арья Пермананинг вазни 192 килограммни ташкил қилади. Шифокорларнинг таъкидлашича, ҳаддан ортиқ семизлик боланинг ҳаётини хавф остига қўйиши мумкин.

Пермана ўзи мустақил юра олмайди. Шу сабабли у мактабга бормай қўйди. Бундан ташқари, бу боланинг нафас олиш йўлида муаммоси бор.  

Боланинг ота-онаси фарзандига тўғри келадиган кийим топа олишмаяпти, шунинг учун Пермана саронг – белга ип билан ўралган мато кияди. 

Маҳаллий қишлоқ аҳолиси дунёдаги энг семиз болакайни кўриш учун ташриф буюради, деб қайд этади газета.