Спорт | 22:53 / 29.06.2016
4788
2 дақиқада ўқилади

ФИФА Инфантинога нисбатан махсус тафтиш ўтказмаётгани маълум қилинди

ФИФА ўз президенти Жанни Инфантинога қарши расмий тафтиш олиб бормаяпти. Бу ҳақда ФИФАнинг ахлоқ бўйича қўмитаси раиси Роман Гейзер маълум қилди

Аввалроқ Frankfurter Allgemeine Zeitung немис газетаси вазиятдан таниш бўлган манбага иқтибос келтирган ҳолда, ФИФАнинг ахлоқ бўйича кўмитаси Инфантинога унга ташкилотнинг маблағларини шахсий мақсадда ишлатиб юборгани учун дастлабки терговни бошлаганини маълум қилганди.

"Биз жаноб Инфантинога нисбатан ҳеч қандай расмий тафтиш мавжуд эмаслигини айтиб ўтмоқчимиз", деб таъкидлаб ўтди Гейзер.

Инфантино қонун бузиш билан биринчи марта боғланаётгани йўқ. Аввалроқ Die Welt газетаси Инфантино буйруғи билан ФИФАнинг 8-10 май кунларидаги йиғилиши баённомаси йўқ қилинганини маълум қилган. Манбанинг таъкидлашича, Инфантино ушбу иши учун 90 кунга лавозимидан четлатиши мумкин бўлган. Кейинроқ ФИФАнинг алоқалар бўйича департаменти директори Делия Фишер гап ўчирилган нусха ҳақида кетаётгани, оригинал аудиофайл жса мавжуд бўлиб, тегишлича равишда ФИФАда сақланаётганини айтган.