Жаҳон | 00:01 / 29.06.2016
5298
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистон илк бор БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси этиб сайланди

БМТ Бош Ассамблеяси сешанба куни Қозоғистон, Боливия, Швеция ва Эфиопияни 2017-2018 йиллар учун Хавфсизлик кенгашининг муваққат аъзолари этиб танлади. Уч мамлакатнинг ҳар бири бунинг учун залдаги БА давлат-вакилларининг зарур бўлган учдан икки овозини йиғди.  

Аввалгидек, ХКдаги яна икки жой номи маълум бўлмади. Бунга тўртта мамлакат даъвогарлик қилмоқда: Нидерландия, Италия Ғарбий Европа гуруҳи лавозими учун ўзаро беллашмоқда. Биринчи босқич доирасида энг кўп овозни Эфиопия (185 овоз) ва Боливия (185) мамлакатлари қўлга киритди. Ундан аввал уларнинг номзоди минтақавий гуруҳлари, яъни Африка ва Жанубий Америка томонидан белгилаб олинган эди. Швеция эса 134 овозни қўлга киритиб, Ғарбий Европа мамлакатлари учун ажратилган жойнинг бирини эсаллади. Қолган жой учун эса 125 ва 113 овоз тўплаган Нидерландия ва Италия мамлакатлари кураш олиб бормоқда.

Шунингдек, Қозоғистон илк бор  БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзосига айланди. Бош Ассамблеяда бўлиб ўтган сайлов давомида  Қозоғистон 138 БМТ аъзо мамлакатларининг овозини қўлга киритиб, 55 овоз олган Таиландни ортда қолдирди.

"Қозоғистон керак бўлган овозларнинг учдан икки қисмини қўлга киритиб, Хавфсизлик Кенгашининг икки йиллик аъзосига айланди. Кенгашдаги фаолият  1 январдан бошланади", - деб эълон қилди Бош Ассамблеянинг 70-cессия раиси Могенс Люккетофт.

Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши таркибига ҳеч қачон кирмаган БМТга аъзо 68 давлат қаторида эди. Улар орасида Афғонистан, Албания, Грузия, Исроил, Кипр, Қирғизистон, КХДР, Молдова, Сербия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Швейцария ва Эстония бор.