Жаҳон | 16:59 / 29.06.2016
4489
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Turkish Airlines Истанбулдаги терактдан кейин 300дан ортиқ рейсни бекор қилди

Turkish Airlines авиакомпанияси 29 июнга ўтар кечаси Отатурк номидаги халқаро аэропортларда портлаш юз берганидан кейин 340 рейсни бекор қилган. Бу ҳақда CNN Turk хабар тарқатган.

Манба маълумотига кўра, гап Истанбулдаги аэропортдан дунёнинг турли нуқталарига йўл олиши керак бўлган рейслар ҳақида кетмоқда.

Компаниянинг расмий сайтида йўловчилар бу ҳақда огоҳлантирилган ва жадвалдаги ўзгаришларни диққат билан кузатиб бориш тавсия этилган.

"28 июнь кунги ҳодисадан кейин мижозларимиздан кейин учиш-қўниш ҳақидаги маълумотларни олдиндан билган ҳолда аэропортга келишни сўраймиз", дейилган хабарда.

Сешанба кунига ўтар кечаси Отатурк аэропортига 3 нафар жангари бостириб кирди ва чор атрофга ўт соча бошлади. Шунингдек, аэропорт ҳудудида 3 марта портлаш содир этилди. Теракт оқибатида 41 киши ҳалок бўлиб, 200дан ортиқ киши жароҳатланди.