Жамият | 19:04 / 29.06.2016
10489
1 дақиқада ўқилади

Олти нафар боласининг ўлимига сабабчи бўлган ота умрбод озодликдан маҳрум этилди

Россиянинг Нижегород вилоят суди онаси, хотини ва олти нафар боласининг жонига қасд қилган Олег Беловга умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлади.

2015 йилнинг 4 август куни Нижний Новгороддаги хонадонлардан бирида олти нафар бола ва улар онасининг жасади топилди. Қотилликда болаларнинг отаси — Олег Беловдан шубҳаланилди.  Орадан бир неча соат ватқ ўтиб, полиция Беловнинг онасининг ҳам жасадини топди. Шундан сўнг Олег полиция томонидан ҳибсга олинди.

Суриштирув ишларидаги маълумотга кўра, ушбу жиноий ишга “эр-хотин ўртасидаги шахсий масала” деган характер берилди. Аввалроқ Белов бу ишларни “хавф остида” қилганлигини айтган эди.