Жаҳон | 22:29 / 29.06.2016
7092
1 дақиқада ўқилади

Путин контрсанкциялар амал қилишини 2017 йил охиригача узайтирди

Россия президенти Владимир Путин 2017 йил охиригача контрсанкциялар амал қилишини узайтириш ҳақидаги фармонни имзолади.

Ҳуқуқий ахборот расмий порталида айтилишича, санкциялар амал қилиши жорий йилнинг 6 августидан 2017 йил 31 декабригача "Россия миллий манфаатларини ҳимоялаш мақсадида" "Махсус иқтисодий чоралар тўғрисидаги" ва "Хавфсизлик тўғрисидаги" қонунларга мувофиқ узайтирилмоқда.   

Путиннинг озиқ-овқат эмбаргоси фармони дастлаб 2014 йил ёзида имзоланган, 2015 йилда эса узайтирилганди. Россия санкциялари бир қатор давлатлардан озиқ-овқат киритилишига тақиқловни кўзда тутади.

Май ойи охирида Путин Ғарб санкцияларни бекор қилса, Москва ҳам санкцияларни бекорга қилишга тайёрлигини айтганди. Путин июндаги иқтисодий анжуманда Европа санкцияларни бекор қилиш борасида "чув тушириши" мумкинлигидан хавотир билдириб ўтганди.