Жамият | 22:19 / 29.06.2016
7034
1 дақиқада ўқилади

Россия пойтахтида 30 июнь куни ҳаво ҳароратининг сариқ даражали хавфи эълон қилинди

Москва ва унга туташ вилоятларда 30 июнь куни ҳаво ҳароратининг сариқ даражали хавфи эълон қилинди. Бунга ўрмонларда чиқаётган ёнғинлар сабаб бўлган. Бу ҳақда Россия Гидрометмаркази маълум қилган.

Метеорологлар прогнозига кўра, 30 июнь куни Москвада булутли ҳаво бўлади. Шамолнинг тезлиги сониясига 5-10 метрга етади. Тунда 15–17 даража, кундузи эса 27 даража иссиқ кузатилади.


Сариқ даражаси бу об-ҳавонинг хавфли эканлигидан далолат беради. Табиий офатлар ва талофатлар бўлиши мумкин. Бу табиат хавфлилик даражасининг энг юқори кўрсаткичидир. Тўртинчи даража эса қизил бўлиб, об-ҳаво фожиали оқибатларга олиб келишини англатади.