Жаҳон | 19:14 / 29.06.2016
4794
1 дақиқада ўқилади

Turkish Airlines Истанбулдаги терактлардан кейин фойдаланилмай қолган чипталарнинг пулларини қайтариб беради

Turkish Airlines авиакомпанияси мижозларни Истанбул аэропортидаги теракт туфайли рейслар тартибига киритилган ўзгартиришлардан хабардор қилди.

Компания пресс-релизида маълум қилинишича, Истанбулдан ва Истанбулгача бўлган лекин теракт туфайли қолдирилган рейсларнинг чипталари пуллари қайтариб берилади. 28 июлдан 5 июлгача бўлган рейсларнинг 28 июнь кунигача сотиб олинган чипталари учун пуллар қайтиб берилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш