Жаҳон | 09:01 / 30.06.2016
3473
1 дақиқада ўқилади

Британия ташқи ишлар вазири ўз номзодини бош вазир лавозимига қўйишини эълон қилди

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Тереза Мэй ўз лавозимини Консерваторлар партияси етакчиси ва бош вазир лавозимига қўйишини эълон қилди, деб ёзмоқда The Times.

Таъкидланишича, мамлакат бош вазири лавозими учун бўлиб ўтадиган пойгада Мэйга Лондоннинг собиқ мэри Борис Жонсон бош рақиб бўлади. 

Партия етакчиси сайловларига номзодлар қўйилиши жараёни 29 июнда бошланди ва 30 июнда якунланади. Партиянинг янги етакчиси ва мамлакат бош вазири тайинланишининг аниқ муддатлари ҳозирча номаълум.

Аввалроқ британ ОАВ Европа Иттифоқи билан бирлашишга шубҳа билдирувчи Борис Жонсоннинг Буюк Британия бош вазири этиб сайланишини прогноз қилаётгани маълум қилинганди.

 

Фото:MATT DUNHAM/AP