Жаҳон | 15:09 / 30.06.2016
5707
1 дақиқада ўқилади

Кобулда аскарликка янги ёлланганларга ҳужум қилиниши оқибатида 27 киши ҳалок бўлди

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида 30 июнь куни худкуш террорчи томонидан полициячиларнинг автобусларига ҳужум уюштирилди. 

Маҳаллий нашрларда маълум қилинишича, бу ҳужум оқибатида 27 киши ҳалок бўлган ва 40 киши яраланган.

TOLOnews телеканали маълумотига кўра, аскарликка энди чақирилганларни олиб кетаётган автобусга ҳужум уюштирилган.

Худкуш террорчи Кобул — Қандаҳор йўлида аскарликка чақирилганларни олиб кетаётган автобус яқинида ўзини портлатиб юборган.

Ушбу террорчилик ҳужуми учун жавобгарлик толибонлар зиммасига юкланган.