Спорт | 22:52 / 30.06.2016
6427
1 дақиқада ўқилади

Қозондаги дўкон Россия терма жамоаси футболчиларига хизмат кўрсатишдан бош тортди

Татаристон маркази Қозон шаҳрида жойлашган дўконлардан бири эшигига дўконга футбол бўйича Россия терма жамоаси футболчилари кирмаслиги кераклиги ёзиб қўйилди. Бу дўкондагилар Россия терма жамоаси футболчиларига хизмат кўрсатишдан бош тортган. Бу ҳақдаги хабар «ВКонтакте» ижтимоий тармоғида пайдо бўлган.

«О — оригиналлик. Аввал Обамага шундай тақиқ қўйилганди, энди футболчиларимизга», — дея ёзган суратни жойлаштирувчи.

Тармоқ фойдаланувчиларининг фикр билдиришича, дўкондагиларнинг бу қарори Россия терма жамоасининг Европа чемпионатидаги муваффақиятсизлиги билан боғлиқ.