Иқтисодиёт | 23:51 / 30.06.2016
8231
1 дақиқада ўқилади
Путин: Россия ЕИ билан бирга Атлантика-Тинч океани ягона иқтисодий макони тузишга тайёр
Россия президенти Владимир Путин маълум қилдики, расмий Москва Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда Атлантика-Тинч океани ягона иқтисодий макони тузишга тайёр.
"Россия ЕИ билан Атлантика океанидан Тинч океанига қадар ҳудудда ягона иқтисодий макони тузиш ғоясидан бош тортмайди. Биз буни Евроосиё қитъасининг барқарор ривожланиши учун истиқболли ғоя деб биламиз", деган у РФ доимий вакиллари ва элчилар билан учрашув вақтида.