Спорт | 15:36 / 30.06.2016
6040
1 дақиқада ўқилади

«Шанхай СИПГ» Халкнинг трансферини эълон қилди

«Зенит» ҳужумчиси Халк Хитойнинг «Шанхай СИПГ» жамоаси билан шартнома тузди. Бу ҳақда жамоанинг Weibo ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилинган.

Трансфер қиймати 55,8 млн еврони ташкил қилди, шунингдек бонус сифатида яна 2 млн евро берилиши мумкин. Шартноманинг бошқа жиҳатлари ошкор этилмади. 

29 июнь куни Халк янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтиш учун Шанхайга келганди.

ОАВда тарқатилган хабарларга кўра, 29 ёшли футболчи хитойликлар клубида йилига 20 млн евро олади.

Халк петербургликлар клубига 2012 йили «Порту» сафида 40 миллион евро эвазига келиб қўшилган, ўтган мавсумлар давомида 147 учрашувда 74 гол урган ва 60 марта голли узатмани амалга оширганди. У «Зенит» сафида Россия чемпиони, мамлакат Кубоги ва Суперкубок соҳиби бўлган.