Спорт | 09:40 / 30.06.2016
3302
1 дақиқада ўқилади

Саутгейт Англия терма жамоасига бош мураббий бўлмоқчи эмас

Гарет Саутгейт Англия футбол ассоциациясига миллий терма жамоада иш бошлаш ниятида эмаслигини маълум қилди.

Айни вақтда Англия ёшлар терма жамоасида мураббий сифатида ишлаётган Саутгейт бу таклифни қабул қилиш фаолиятидаги тўғри қадам бўлмайди деб ҳисобламоқда.

Англия футбол ассоциацияси Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 саралаш баҳслари бошлангунча миллий терма жамоанинг янги бош мураббийини аниқлаб олмоқчи.

Бундан олдинроқ, Саутгейт 1 йил давомида терма жамоада ишлаш учун таклиф этилиши, кейинроқ Арсен Венгер, Клаудио Раньери, Эдди Хау, Гленн Ҳоддл ва Брендан Роджерс каби мутахассислардан бири билан узоқ муддатли шартнома тузилиши ҳақида хабарлар берилганди.

Манба: Tribuna.uz