Ўзбекистон | 12:12 / 30.06.2016
4053
1 дақиқада ўқилади

ТИВда Хитой элчиси билан учрашув ўтказилди

2016 йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Хитой Халқ Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Сун Лицзени қабул қилди.

Суҳбат чоғида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Жинпингнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи ҳамда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ Саммитининг якунлари муҳокама қилинди.