Жамият | 14:34 / 30.06.2016
8973
1 дақиқада ўқилади

Ўқишга киритиб қўйиш учун пора сўраган шахс далилий ашё устида ушланди

Сариосиё туманида яшовчи фуқаро Носир Бадалов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) департаментнинг Сариосиё туман бўлимига мурожаат қилиб, Зоир исмли фуқаро “Тиббиёт коллежи раҳбарларининг ҳаммаси билан танишман, қизингизни ўзим ўқишга киритаман” деб, 1600 АҚШ доллари сўраётганлигини билдирган. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси ёзмоқда. 

Мазкур ариза юзасидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Зоирбек Ҳамидов фуқаро Носир Бадаловдан 1600 АҚШ доллари олган вақтда ушланди.

Тергов давомида Зоир Ҳамидов қариндоши - Сариосиё тиббиёт коллежи ётоқхонаси бош тарбиячиси вазифасида ишловчи Самира Хислатова билан 1500 АҚШ долларига келишилганлигини маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айбдорларга суд томонидан тегишли жазо тайинланди.