Иқтисодиёт | 01:02 / 01.07.2016
5572
1 дақиқада ўқилади

ХВЖ Brexit туфайли жабр кўрган барча мамлакатларга ёрдам кўрсатишга тайёр

Халқаро валюта жамғармаси ўтган ҳафтада ўтказилган Буюк Британиянинг Европа Иттифоқини тарк этиши бўйича референдум натижаларидан кейин молиявий барқарорлаштириш жараёнида фаол иштирок этмоқда. Бу ҳақда фонд вакили Жерри Райсга асосланиб, РИА Новости хабар тарқатган.

"Биз молиявий барқарорлашув жараёнига қўшиламиз ва фондга аъзо бўлган, Brexit туфайли жабр кўрган барча мамлакатларга зарур ёрдамларни кўрсатишга тайёрмиз. Мен айнан қайси мамлакатлар билан қандай музокаралар бўлиб ўтаётганини аниқ айта олмайман. Лекин барчаси тартиб билан кетмоқда", деган у.

Бундан олдинроқ, ХВЖ раҳбари Кристин Лагард молиявий бозор Brexit оқибатларини етарлича баҳолай олмагани ҳақида айтиб ўтганди.