Жаҳон | 16:02 / 01.07.2016
3627
1 дақиқада ўқилади
Ҳиндистон шимолидаги кучли жала оқибатида қурбон бўлганлар сони 30 нафарга етди
Ҳиндистоннинг Уттаракханд штатидаги кучли жала оқибатида ҳалок бўлганлар сони 30 нафарга етди. Бу ҳақда News18 портали хабар бермоқда.
Аввалроқ қурбонлар сони тўққиз кишини ташкил этаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Жала Питхорагарх ва Чамоли округларига жиддий зарар етказган. Сўнгги кунларда бу ердаги ёғингарчилик миқдори 54 миллиметрни ташкил этмоқда. Натижада дарё ва анҳорлардан сув тошган ва лой тошқинлар сабаб йўллар ёпилиб қолган.
Уттаркханд бош вазири Хариш Раватнинг сўзларига кўра, Питхорагарх округидаги одамлар ёпиқ ҳолатда қолиб кетишган. Уларни қутқариш учун махсус гуруҳ жўнатилган.