Жамият | 14:20 / 01.07.2016
4849
1 дақиқада ўқилади
Мексикалик аёл 117 ёшида туғилганлик ҳақида гувоҳнома олди
Мехиконинг энг кекса аёли, 117 ёшли Тринидад Альварес ўзининг илк туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини шаҳар ижтимоий тараққиёт вазирининг қўлидан қабул қилиб олди.
Альварес 1898 йилда туғилган. Икки ёшлигида ота-онаси уни Мехико шаҳрига олиб келишган. Аёл ҳеч қачон турмушга чиқмаган ва чўқинтирган онасининг етти нафар боласининг тарбияси ва уй ишлари билан умр кечирган. Шу пайтгача унда туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома бўлмаган.
Шаҳар вазирлиги амалдорлари аёлни топиб, унга туғилганлик гувоҳномасини топширишди. Орадан бир кун ўтиб эса, аёл инфарктдан вафот этди.
фото: propiedad de: Expreso