Иқтисодиёт | 01:26 / 01.07.2016
5146
1 дақиқада ўқилади
S&P Brexit туфайли ЕИ рейтингини туширди
Standard & Poor's (S&P) халқаро рейтинг агентлиги Brexit туфайли ЕИнинг салбий прогнозли АА даражасидаги рейтингини (АА+ дан ААга туширилган) тасдиқлади. Бу ҳақда РИА Новости агентлик пресс-релизига асосланиб хабар тарқатди.
"Буюк Британия фуқаролари ЕИни тарк этиш учун овоз беришгач, биз ЕИ доирасидаги фикрларимизни қайта кўриб чиқдик", дейилган хабарда.
Ўтган ҳафтада Standard & Poor ва Fitch рейтинг агентликлари Буюк Британия кредит рейтингларини пасайтирганди.