Жамият | 07:09 / 01.07.2016
8468
1 дақиқада ўқилади

Таиландда протез оёқли биринчи фил намойиш қилинди

Таиланд шифохонасида бир оёғи йўқ ногирон фил учун ҳақиқий оёқ ҳаракатларини қайтарувчи протез яратилди. Бу протезнинг биринчи эгаси Моша лақабли фил бўлди, деб хабар бермоқда ABC News.

Телеканал маълумотларига кўра, Моша 7 ойлик бўлгандаёқ Мьянма билан чегарада бомбага тушиб қолган ва оқибатда олд чап оёғидан маҳрум бўлган. Ўшандан бери фил ўсгани сари унинг соғлиғи билан муаммолар пайдо бўла бошлаган. Вазннинг нотўғри тақсимланиши туфайли филнинг бўғимлари ва умуртқаси оғриган.

Табиат қўриқчилари Мошага мувозанатни сақлаши учун ёғоч ва пластмасса конструкциялар ясатиб беришган, бироқ улар филга тўлақонли ҳаёт кечиришга имкон бермасди.