Жаҳон | 18:20 / 01.07.2016
6867
1 дақиқада ўқилади

Туркия ҳалокатга учраган Су-24 учувчиси оиласига Кемер курорт шаҳридан уй совға қилмоқчи

Туркиянинг Кемер курорт шаҳри ҳокимияти ҳалокатга учраган Су-24 самолётининг марҳум учувчиси Олег Пешков оиласига курорт ҳудудидан уй совға қилишга тайёр. 

Маълум қилинишича, Россиянинг Туркиядаги бош элчиси Александр Толстопятенко ушбу хабарни тасдқилаган.

 «Ҳақиқатан ҳам мен Кемер мэрияси делегациясини шаҳар раҳбари Мустафо Ғулом бошчилигида кутиб олдим. Ушбу шаҳар ҳокимияти марҳум учувчининг оиласига уй совға қилишга тайёр», — деди у.

Айни дамда ушбу қарорга мувофиқ якуний хулосага келинмаган.

Аввалроқ, Туркия президенти матбуот котиби Иброҳим Калин Туркия ҳукумати учувчининг яқинларига товон тўлаб беришга тайёр эканини айтган эди.

Бу чиқишлар 27 июнь куни Турция президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия ва Туркия ўртасида алоқаларни қайта тиклашга тайёр экани ва ҳалок бўлган учувчи учун узр сўраб мактуб йўллаши фонида янграмоқда.