Жамият | 18:12 / 01.07.2016
13097
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Учтепа тумани Кенгаши раислигига магистрант, ТДШИ БТ етакчиси Ойбек Раҳмонбердиев сайланди

Хар 2,5 йилда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгашларининг конференция ҳисобот-сайловлари бўлиб ўтади. 2016 йил 1 июль куни ҳам Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Учтепа тумани Кенгашининг навбатдаги VII Конференцияси бўлиб ўтди.

Ушбу Конференцияда “Камолот” ЁИҲ Учтепа тумани Кенгаши ва Назорат-тафтиш комиссиясининг ўтган даврдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ва амалга оширилиши лозим бўлган навбатдаги вазифалари ҳақида тўлиқ маълумот берилди.  Унга кўра ҳисобот даврида Кенгаш томонидан умумий ҳисобда 1 514 та лойиҳа ва тадбирлар ташкил этилган бўлиб, 193 691 нафар ёшлар жалб этилганлиги маълум бўлди. Шунингдек, “Одам савдоси – давр муаммоси” тарғибот лойиҳаси, “Миллий халқ ўйинлари” фестивали, “Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақалари, “Ҳар бир ёшга бир ниҳол” лойиҳаси ва ёшлар ҳашарлари, “Камалак” болалар ташкилотига оид тадбирлар ва бир қатор лойиҳалар юқори савияда ўтказилган.

Кун тартибидаги кейинги масалалар бўйича “Камолот” ЁИҲ Учтепа тумани Кенгаши Назорат-тафтиш комиссияси янги таркиби 5 нафар аъзолардан, “Камолот” ЁИҲ Учтепа тумани Кенгаши эса 21 кишидан иборат бўлиши тасдиқлаб олинди. “Камолот” ЁИҲ Учтепа тумани Кенгаши раиси этиб магистрант, 2013-2016 йилларда Тошкент давлат шарқшунослик институти бошланғич ташкилот етакчиси Раҳмонбердиев Ойбек Мўминжон ўғли очиқ овоз бериш йўли билан сайланди. Туман Кенгаши янги сайланган раисининг келгусидаги фаолиятига омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз!

“Камолот” ЁИҲ Учтепа тумани Кенгаши матбуот бўлими