Жамият | 23:21 / 02.07.2016
4870
1 дақиқада ўқилади
АҚШдаги йирик ЙТҲ оқибатида беш киши ҳалок бўлди
АҚШ жануби-шарқида автобус ва юе машинаси тўқнашиб кетиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди, 25 киши эса жароҳатланди. Бу ҳақда WCTV телеканали хабар қилмоқда.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, юк машинаси қизил чироқдан ўтиб кетган автобусга келиб урилган. Шундан сўнг машина ёниб кетган.
Жоржия штатидан келаётган автобусда гаитилик меҳнат муҳожирлари кетаётган бўлган. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият вакили маълум қилган. Автобус ичида жами 30 нафар киши бўлган.