Жаҳон | 19:45 / 02.07.2016
9778
2 дақиқада ўқилади

Ҳинд олимлари ўтган йили 445та янги ҳайвон ва ўсимлик турларини кашф қилишди

Ҳиндистон табиати тадқиқотчиларни ҳайратга солишда давом этмоқда - ўтган йилнинг ўзида бу ерда 445та янги ўсимлик ва ҳайвон турлари кашф қилинди. Бу ҳақида Атроф-муҳит, ўрмон хўжалиги ва иқлим муҳофазаси вазири Пракаш Жавадекарнинг 2015 йил якунлари бўйича ҳисоботига асосланиб, ТАСС агентлиги маълум қилди.

"Ўтган йили Шимолий Ҳимолай кашфиётлар бўйича рекордчи минтақага айланди, ундан кейинги ўринни Ғарбий Гатлар, учинчи ўринни эса Андман ва Никобар ороллари эгаллади, - дея маълум қилди вазир. - Бу ерлардаги ўрмонлар яна кўплаб "совғалар тақдим этишига"  ишончим комил". 

Ҳиндистон Ботаника жамияти олимлари барча минтақаларда янги ўсимлик турлари кашф қилинганидан жуда мамнун бўлишди. Ҳиндистон Зоология жамияти вакиллари эса янги ҳайвон турлари топилганидан хурсанд. 

Ҳисоботга кўра, ўтган йили Ҳиндистонда 262 хил янги ҳайвон тури ва 183 хил ўсимлик турлари кашф қилинган.