Фан-техника | 00:20 / 02.07.2016
4507
1 дақиқада ўқилади

MySpace'нинг 427 миллиондан ортиқ пароли тармоқда чоп этилди

Киберхавфсизлик бўйича мустақил эксперт Томас Уайт MySpace ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари аккаунтларининг 427 миллиондан ортиқ паролдан иборат маълумотлар базасини чоп этди.

Маълумотлар ҳажми 14 ГБдан ортиқни ташкил қилади. Тадқиқотчи фойдаланувчиларга уларнинг профиллари ўтган йили хакерлар ҳужумидан зарар кўрганми ёки йўқ - текширишни таклиф қилади. 2016 йилнинг май ойида ёвуз ниятли кишилар маълумотлар базасини интернетнинг қора бозорида сотишга қарор қилишган, шундан сўнг MySpace маъмурияти барча паролларни ташлади. 

Манбага кўра, ижтимоий тармоқ аккаунтларининг маълумотлари ҳеч қандай қизиқиш уйғотмайди, бироқ  фойдаланувчи барча сайтларга нисбатан битта паролни қўллаган бўлса, бу маълумот товламачиларга бошқа сервисларга ҳам кириш имконини беради.