Жаҳон | 12:32 / 02.07.2016
4634
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Хитойда девор қулаши натижасида 8 нафар киши ҳалок бўлди

1 июль куни Марказий Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Ухань шаҳрида вайрон бўлган девор бўлаклари остида 8 нафар киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида Синьхуа агентлиги маълум қилди

Узоқ давом этган сел ёмғирларидан кейин қурилишлардан биридаги 15 метрли ҳудуддаги девор қулаб тушди. 8 нафар йўловчи 2 метр баландликдаги қулаётган девор бўлаклари остида қолган. Қутқарувчилар вайроналар остида бирорта тирик жонни топа олишмади.  

Сел ёмғирлари 1 июлдан бери Шарқий, Жанубий ва Марказий Хитойда давом этмоқда. Шаҳарлар ва туманлар сув остида қолди. Ҳимоя тўғонлари ва сув омборлари ҳам хавф остида.  Сўнгги кунларда мазкур ҳудудда ҳалок бўлганлар сони ўнлаб кишиларни ташкил қилмоқда.