Жаҳон | 00:00 / 02.07.2016
9007
1 дақиқада ўқилади
Жангарилар Дамашқ яқинида қулаган самолётнинг учувчисини ўлдиришди
“Жайш ал Ислом” террорчилик ташкилоти жангарилари Дамашқ яқинида қулаган ҳарбий самолётнинг учувчисини ўлдиришди. Бу ҳақда Сурия қуролли қўмондонлиги маълум қилган.
“Террорчилар жирканч қотилликка қўл уришди ва учувчи-қаҳрамон полковник Нурса Хасанни ўлдиришди. <...> Бу инсониятга тўғри келмайдиган қўрқоқларча ҳаракат ва асирларга муносабатнинг халқаро қонунларига амал қилмасликдир”, - дейилади маълумотда.
Сурия қуролли кучларининг таъкидлашича, террорчиларнинг ушбу қилмиши “жазосиз қолмайди”.