Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида магистр ва бакалаврларга битирув дипломлари топширилди
2016 йилнинг 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида магистр ва бакалаврларга диплом топширишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов битирувчиларга муваффақият тилаб нутқ сўзлади ва йиғилганларни ҳаётларидаги муҳим босқич якунланаётганлиги билан табриклаб, касбий соҳаларида омадлар тилади. Энг яхши бакалавр ва магистрларга имтиёзли дипломлар топширилди.
Битирувчилар 1992 йилда И.А.Каримов ташаббуси билан ташкил этилган университет раҳбариятига, профессор ва устозларига таълим-тарбия ва билим олиш учун яратилган шароитлар учун миннаддорчилик билдирдилар ҳамда ўзларининг барча куч ва орттирилган билимларини мустақил Ўзбекистон ривожи учун қўллашга аҳд қилдилар.