Ўзбекистон | 16:22 / 03.07.2016
8028
1 дақиқада ўқилади

4 июль куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда

4 июль куни Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар берди.

Хабар беришларича, 4 июлга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +10…+15 даража, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида +18…+23 даража, Тошкент шаҳрида +20…+22 даража, қолган ҳудудларда +20…+25 даража илиқ бўлади.

4 июль куни кундузи тоғли жойларда ҳаво ҳарорати +20…+25 даража, Фарғона водийси вилоятлари ва Тошкент шаҳрида +35 даражагача, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +39 даражагача, қолган ҳудудларда +38 даражагача иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, шунингдек, Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 4 июлга ўтар кечаси ва 4 июль куни қисқа муддат ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бошқа ҳудудларда ёғингарчилик кузатилмайди.

Фото: Facebook