Спорт | 00:29 / 03.07.2016
4776
1 дақиқада ўқилади

ФИФАнинг 100 ёшли собиқ президенти Авеланж шифохонага ётқизилди

ФИФАнинг собиқ президенти Жоао Авеланж Рио-де-Жанейроги шифохонага ётқизилган, у бу ерда пневмония хасталигидан даволаниш курсларини ўтайди. Бу маълумот унинг рафиқаси Анна-Мария томонидан тасдиқланган.

Samaritano шифохонаси матбуот хизмати хабарига кўра, 100 ёшли ушбу бразилияликнинг аҳволи айни вақтда барқарорлашган.

Бундан олдинроқ Авеланж 2016 йилги олимпиада ўйинларини кузатиш учун боришни мўлжаллаётгани ҳақида хабарлар берилганди.

Маълумот учун, Авеланж 1974 йилдан 1998 йилгача ФИФА раҳбари сифатида фаолият кўрсатган. У кейинги йиллар давомида ташкилотнинг фахрий президенти бўлган, 2003 йилда эса ўтган асрнинг 90-йилларида ФИФАда порахўрлик жиноятлари амалга оширилгани ҳақидаги можаролар фонида бу лавозимини тарк этганди.