Жамият | 15:26 / 03.07.2016
7810
1 дақиқада ўқилади

Фижида россиялик жуфтлик ўлдирилгани маълум бўлди

Фижида беш йилдан буён истиқомат қилиб келган россиялик эр-хотиннинг ўлдириб кетилган. Полиция бу ҳодиса юзасидан суриштирув олиб бормоқда. Бу ҳақда 3 июль куни маҳаллий ОАВга асосланиб, «Синьхуа» хабар тарқатди.

Полиция маълумотига кўра, ўтган ҳафтада июнь ойи ўртасидан буён қидирилаётган Юрий Шипулин ва унинг рафиқаси Натальяга тегишли экани аниқланган жасад қолдиқлари топилган. Жасад қолдиқлари пляжлардан бирининг соҳилига чиқиб қолган.

Эр-хотин уларга тегишли фермага қайтиб келмаганидан сўнг уларнинг ғойиб бўлгани ҳақида полицияга хабар қилинган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига уларнинг бизнес бўйича ҳамкори мурожаат қилган.

Ҳодиса юзасидан «Қотиллик» моддаси бўйича иш очилган.