Жаҳон | 15:16 / 03.07.2016
10245
1 дақиқада ўқилади
Хитойда дунёдаги энг катта FAST телескопи қурилиши ниҳоясига етмоқда
Хитойнинг Гуйчжоу вилоятида FAST диафрагмаси билан тўлдирилган дунёдаги энг катта радиотелескопнинг қурилиш ишлари ниҳоясига етмоқда, деб хабар беради CCTV.
500 метр диаметрга эга телескоп 4450 нурқайтаргичага эга ва табиий чуқурликда жойлашган. Ишчилар сўнгги панелни ўрнатишди. Бир неча йиллар аввал бошланган ишнинг якунланиши сентябрь ойига мўлжалланган.
FAST'нинг диаметри тузилиш жиҳатдан унга ўхшаб кетувчи Пуэрто-Рикодаги расадхона диаметридан 200 метрга ортикдир.