Спорт | 19:05 / 03.07.2016
6959
1 дақиқада ўқилади

Инфантино мансабидан фойдаланиб Россия ва Қатардан пул ва совғалар ундиришда гумон қилинмоқда

ФИФА президенти Жанни Инфантино мансабини суиистеъмол қилишда айбланмоқда.

Швейцариянинг Sonntags Zeitung газетаси таҳририятига номаълум шахс томонидан 11 саҳифали мактуб жўнатган.

AFP хабарига кўра, аноним хат муаллифи ФИФА ташкилотининг аудит ва назорат қўмитаси раисининг ўринбосари Синдисиве Мабасо-Кояна бўлиши мумкинлиги гумон қилинган.

Мактубда Инфантино ўз мансабидан фойдаланган ҳолда, Қатар ва Россиядан қимматбаҳо совғалар, шунингдек шахсий самолётлардаги парвози учун тахминан 150 минг доллар атрофидаги харажатларни ундирган. 

Қолаверса, Инфантино 2та хизмат машинасидан фойдаланаётгани, улардан бири оиласининг эҳтиёжи учун ишлатилаётгани, машинага ойига 30 минг франк маблағ сарфланаётгани келтириб ўтилган.