Жаҳон | 10:49 / 03.07.2016
5104
1 дақиқада ўқилади

Покистондаги сув тошқинлари қурбонлари сони 30 нафарга етди

Покистон шимоли-ғарбидаги сув тошқинлари оқибатида қурбон бўлганлар сони 30 нафарга етган. Бу ҳақда Синьхуа хабар тарқатди.

Бу воқеа Хайбер-Пахтунхва вилоятидаги Читрал округида содир бўлган.

Агентстлик маълумотига кўра, кучли ёмғир ортидан келган сел масжид ва уйларни ювиб кетиши натижасида одамлар ҳалок бўлди.

Ҳодиса натижасида жароҳатланганлар ҳам бор.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш